Уй олишдан олдин текшириш керак бўлган 7 нарса

Пул тўлашдан олдин 15 дақиқа вақт ажратинг — бу йиллаб кутишдан сақлаши мумкин.

  1. Қурувчининг карточкаси. quruvchi.info да компания номи ёки СТИР бўйича қидиринг: индекс, тўхтатилган обйектлар, суд ишлари.
  2. Обйект ДШК да рўйхатдан ўтганми. dshk.shaffofqurilish.uz харитасида обйектни топинг, ҳолатини текширинг.
  3. Экспертиза хулосаси. Лойиҳа давлат экспертизасидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжат рақамини сўранг.
  4. Рекламадаги манзил ҳақиқий манзилга мос келадими. Тошкент шаҳри деб сотилаётган уй вилоятда қурилаётган бўлиши мумкин. Кадастр рақамини сўранг.
  5. Шартнома тури. «Брон» ёки «олди-сотди» эмас, улушли қурилиш шартномаси бўлиши керак; топшириш санаси аниқ ёзилган бўлсин.
  6. Тўлов усули. Фақат компания ҳисоб рақамига, квитансия билан. Нақд пул ва учинчи шахс ҳисобига тўлов — хавф белгиси.
  7. Раҳбар ва таъсисчилар. Улар аввал бошқа ном билан тўхтаб қолган обйектлар қурганми — карточкадаги «Боғлиқ компаниялар» бўлимида кўринг.

Бу қўлланма маълумот учун; юридик маслаҳат эмас. Шартнома имзолашдан олдин адвокат билан маслаҳатлашинг.

Уй олишдан олдин нимани текшириш керак — quruvchi.info